Search

«МЮ» молиявий йил учун ўз ҳисоботини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар Лигасида иштирок этмаганига қарамай, 2025 молиявий йили учун рекорд даражадаги 666,5 млн фунт даромад ҳақида хабар берди.

Операцион йўқотишлар 18,4 млн фунтни ташкил этди (2024 молиявий йилидаги 69,3 млнга нисбатан). Қўшимча харажатлар 36,6 млн фунт бўлиб, уларга Эрик тен Хаг ва унинг мураббийлар штаби ишдан бўшатилгани учун тўланган жарима ҳам кирди.

Клубнинг давр учун соф йўқотиши – 33 млн фунт, бу 2024 молиявий йили кўрсаткичидан (113,2 млн) 70,8% кам.

Ўйин кунларидаги даромад рекорд даражадаги 160,3 млн фунтга етди (17% ўсиш). «МЮ» клуб тарихидаги энг юқори билет ва абонемент сотувлари бўйича ҳисобот берди.

Тижорий даромадлар Snapdragon билан ҳомийлик шартномасининг биринчи йилида рекорд даражада – 333,3 млн фунт (10% ўсиш) бўлди. Тўлиқ йил учун EBITDA (фоизлар, солиқлар, амортизация ва қийматсизланишдан олдинги фойда) кўрсаткичи 182,8 млнни ташкил этди.

2026 молиявий йили учун «Манчестер Юнайтед» 640–660 млн фунт диапазонида тушум ва 180–200 млн диапазонида EBITDA кўрсаткичини прогноз қилмоқда.

Related to this topic: