Рандал Коло-Муани 2025/26 мавсумни АПЛда ўтказади. «Тоттенхэм» ҳужумчини «ПСЖ»дан ижарага олганини эълон қилди. Француз лондонликлар сафида 39-рақам остида ўйнайди. Парижликлар Рандалнинг ижараси учун «шпорлар»дан 5 млн. евро олади. Коло-Муани ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Ювентус»да ижарада ўтказди ва «А» Серияда 16 ўйинда 8та гол урди. Қайд этиш керакки, «Ювентус» бир неча ой давомида «ПСЖ» билан францияликни харид қилиш бўйича музокаралар олиб борди, лекин келишувга эриша олмади.
Навбатдаги манзил - Лондон...
