"Ньюкасл" 80 миллион еврога "Айнтрахт"дан Юго Экитикени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. ESPN нашрининг хабар беришича, 23 ёшли ҳужумчининг агенти айни дамда Англияда бўлиб турибди ҳамда келишувнинг охирги босқичини ҳал қилмоқда. Манбага кўра, франциялик форвард "қарғалар" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Агар мазкур трансфер амалга ошса, ҳужумчининг собиқ клуби “ПСЖ” сотувдан тушган даромаднинг 20 фоизини қўлга киритади. Маълумот учун, Юго бу мавсум Бундеслигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол киртиди ва 8та голли узатмани амалга оширди.
“Ньюкасл” клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқчи
