Саудиянинг "Ал-Наср" клуби "Милан" ҳужумчиси Кристиан Пулишични трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича эса, Италия жамоаси америкалик футболчининг трансфери борасида ҳали расмий таклиф олгани йўқ. Шунингдек, “Россонерри”лар 26 ёшли вингерни ҳеч қаерга қўйиб юборишни режалаштиришмаяпти. Чунки, Кристиан клубнинг узоқ муддатли стратегиясида асосий фигура сифатида кўрилмоқда. Маълумот учун, Пулишичнинг "Милан" билан тузган шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 млн еврони ташқил қилади.