Search

“Қайрат”да дарвозабонлар муаммоси

Хабарингиз бор, кечадан Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - Чемпионлар лигаси старт олди. Мусобақанинг ушбу мавсумида дебют қилаётган Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида эса дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Клубнинг асосий ва захира киперлари жароҳат олгани боис мураббийлар энди ёшлар жамоаси посбони - 18 ёшли Шерхан Калмурзани асосий таркибга киритишига тўғри келади. Маълумот учун, "Қайрат" ўзининг биринчи ўйинини 18 сентябрь, пайшанба куни Лиссабонда маҳаллий "Спортинг"га қарши ўтказади. 

Related to this topic: