Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида atиги бир очко тўплаганига қарамай, Швеция жума куни ўйинсиз плей-офф йўлланмасига эга бўлди. Бу Миллатлар Лигаси “C” гуруҳидаги ғалабаси ва бошқа гуруҳлардаги натижалар билан боғлиқ. Хорватиянинг ғалабаси ҳамда Германиянинг Люксембургдаги ютуғи ортидан Швециянинг плей-офф йўли расман очилди. Шу билан бирга, шведлар ҳали ҳам саралаш гуруҳида иккинчи ўринни олиш имкониятини сақлаб қолган.
Швециянинг саралаш кампанияси омадсиз кечди: икки марта Косовога ютқазишди ва тўрт ўйинда atиги бир очко тўплашди. Бу Йон Дал Томассоннинг ишдан бўшатилишига олиб келди, унинг ўрнига Грэм Поттер тайинланди.