Search

"Реал" ўз форварди учун 30 миллионлик таклиф олди

 Англиянинг “Сандерленд” клуби “Реал”нинг испаниялик ҳужумчиси Гонсало Гарсияни сотиб олишни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, инглиз клуби футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, "Реал" Гарсиянинг кейинги трансферидан 25 фоиз улуш олади. айни дамда мадридликлар ушбу таклифни ўрганиб чиқишмоқда. Шунингдек “қаймоқранглилар” шартномага футболчини 40 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳақидаги бандни киритишмоқчи.

Related to this topic: