"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Харри Реднапп бир неча ҳафта олдин Сэндбанкс ҳудудидаги уйига ўғрилар тушганини айтди. Унинг сўзларига кўра, болға тутган жиноятчилар тўдаси ҳовлига бостириб кириб, рафиқаси Сандранинг тақинчоқларини ўғирлаган. "Бахтимизга уйда йўқ эдик. Ҳеч ким жабрланмади. Полиция қўлидан келганини қилди, аммо ўғрилар топилмади", - деди Харри. Унинг таъкидлашича, оила бу воқеага эътибор қаратмасликка ҳаракат қилмоқда: "Биз бундан фожиа ясамаймиз. Улар видеокузатув камерасига тушиб қолган ва биз тез орада кўчиб ўтадиган янги уйда янада кўпроқ хавфсизлик тизимлари бўлади".
Реднаппнинг уйини талон-торож қилишди
