Бугун футбол сеҳргарларини дунёга тарқатаётган Бразилия ҳақида, аниқроғи бу диёр футболига дахлдор энг катта маош олаётган мураббийларни кўриб чиқамиз.
9-10. Фернандо ДИНИЗ
(«Васко да Гама») - 2,5 млн. доллар
«Васко»ни элитадан тушиб кетишидан қутқарган Фернандо Диниз ойига тахминан 220 минг доллар маош олади. Либертадорес кубоги ва терма жамоага таклиф қайсидир маънода мақомини монетизация қилди.
9-10. Эрнан КРЕСПО
(«Сан-Паулу») - 2,5 млн. доллар
Ҳа, Эрнан Креспо ҳам Диниздек маош олади. «Сан-Паулу»даги молиявий муаммолар бардавом бўлиши мумкин, ва шундан сўнг бутун жамоани сотишлари ҳам мумкин, аммо алоҳида мақомга эга мураббийларини авайлашади. Бироқ, бу йил охирида маошини кечиктирмасдан беришади, дегани эмас.
8. Рожерио СЕНИ («Байя») -
2,7 млн. доллар
«Байя» Рожерио Сенига шунча пул тўлайди ва Шимолий-Шарқ клуби камида охирги ўттиз йилликдаги энг кучли мавсумини ўтказмоқда. Шу билан бирга, Сени томошабоп ўйин ва таниқли услубни олиб кирди. Энди City Football Group амбициялари олдинга силжийди ва улар Рио ҳамда Сан-Паулу грандларига қарши чиқишмоқчи.
7. Хуан Пабло ВОЙДОВА («Сантос») - 3,2 млн. доллар
Ниҳоят, «Сантос»га элитадан тушиб кетмаслик учун Неймарнинг ўзи етарли эмаслиги, таркибни кучайтириш ва мураббий учун тежамаслик кераклиги ҳақида билиб олишди. Ва оммавий равишда сотиб олиш ҳамда «Форталеза»да ўзини яхши кўрсатган Хуан Пабло Войводани чақиришга қарор қилишди.
5-6. Леонардо ЖАРДИМ («Крузейро») - 3,4 млн. доллар
Мавсумнинг асосий сенсациячиси («Мирассол»дан кейин) рулидаги Леонардо Жардим бироз Войдовадан сал кўпроқ олади. Аммо бу ерда натижа аниқ - жамоа кучли учликда ва чемпионлик имкониятига эга.
5-6. Ренато ГАУШО («Флуминенсе») - 3,4 млн. доллар
Ренато Гаушо фигурасига қандай муносабатда бўлишингиздан қатъий назар, унинг узун ва суяксиз тили ҳамда 60 ёшдан ошган ўзига хос турмуш тарзи туфайли у ақлли мураббий ва ўзининг ойлик 300 минг доллар маошини бекорга олаётгани йўқ.
4. Хорхе САМПАОЛИ («Атлетико
Минейро») - 4,3 млн. доллар
Худди шу нарса Хорхе Сампаолига ҳам тегишли. Ҳа, у телбароқ шафқатсиз, аммо у ҳужумкор ўйинни қандай ўрнатишни билади.
3. Доривал ЖУНИОР («Коринтианс») - 4,5 млн. доллар
Пулсиз «Коринтианс» Бразилияда учинчи (клуб футболида иккинчи) энг катта иш ҳақини тўлайди. Доривал, «Селесао»даги тўлиқ фиаскога қарамай, ҳали ҳам яхши клуб мураббийи бўлиб қолмоқда.
2. Абель ФЕРРЕЙРА («Палмейрас») -
6,8 млн. доллар
Абел мантиқан Бразилиянинг энг кўп маош оладиган клуб мураббийи. Лейла Перейра бир вақтнинг ўзида яхши сармоя киритди ва португалиялик мутахассис ойига 600 минг доллар ишлаб топади.
1. Карло АНЧЕЛОТТИ
(Бразилия м.т.ж.) - 12,0 млн. доллар
Хўш, бу рейтингни Карло Анчелотти бошқаради. Терма жамоа мураббийига шартномада йилига 12 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган. У бунга лойиқми? Саволга жавобини 2026 йилнинг июлида оламиз...
Манба: sports.ru, А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади