«Барселона» ҳужумчиси Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида гапирар экан, ёзги трансфер ойнасида катта маблағ сарфлаган инглиз клубларининг имкониятларини баҳолади.
«Улар ҳам фаворитлар қаторида, лекин «Реал», «Барселона», «ПСЖ» ҳам бор… АПЛда жуда кўп маблағ сарфланади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: улар яхши мавсуми ҳам йўқ футболчиларни улкан пулга сотиб олишади.
Сиз ёшсиз, ярим йилда ўнта гол урдингиз — ва қандайдир клуб 60 ёки 70 миллион тўлайди. Илгари эса бирор нарсага эришиш керак эди. Аммо ҳеч қачон билмайсиз: тўланган нарх кутилган сифатни оқлайдими-йўқми», – деди «Барселона» ҳужумчиси.