Италиялик мутахассис Стефано Пиоли расман «Фиорентина» бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар ўртасидаги битим 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз Пиоли футболчи сифатида 1989-1995 йилларда «бинафша ранглилар»сафида тўп сурган ва 2017-2019 йилларда бу жамоани бошқарганди. Қайд этилишича, Пиоли 14 июл куни мухлислар ва асосий жамоа билан учрашади, 16 июл куни эса матбуот анжуманида иштирок этади.
Стефано Пиоли – “Фиорентина” бош мураббийи
