Bild хабарига кўра, “Бавария”нинг 35 ёшли собиқ ҳужумчиси Томас Мюллерга Австриянинг «Рапид» клуби расмий таклиф билан чиққан. Вена жамоаси Мюллерга йилига 3 миллион евро маош беришга тайёр. Ўз навбатида футболчи ҳам фаолиятини Европада давом эттириш истаги борлигини яширмаган. «Рапид» эса, юқори маош орқали уни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Эслатиб ўтамиз, Томас Мюллер «Бавария» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У мюнхенликлар таркибида илк бор 2008 йилда майдонга тушган. Шундан бери футболчи Бундеслига гранди сафида жами 750та ўйин ўтказиб, 250та гол ва 276та голли узатмага муаллифлик қилган ҳамда 33та соврин қўлга киритган.
Томас Мюллер фаолиятини Европада давом эттириш мумкин.
