Search

Вадим Абрамов: “Ҳакам нима учун қизил карточка берганини тушунмадим”

Суперлиганинг 14-турида "Қўқон-1912" майдонидаги ғалаба (2:3)дан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйин қийин ўтди. Биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик омадимиз келиб, иккита гол уриб олдик. Барчаси яхши кетиб турган пайтда ҳакам ўйинга аралашди ва билмадим, қанақасига бу вазиятда сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка берганини тушунмадим. У нуқтадан гол ҳам уриб бўлмасди...

 Селекция ишларини олдин футбол ўйнаган собиқ футболчилар олиб боргани яхшироқ деб ўйлайман. Бунинг учун ҳам иқтидор керак. Бу ҳолатни гапириш мен учун қийин. Яхши собиқ футболчини топсангиз, у жамоага бемалол ёрдам бера олади. Чемпионлик учун кураш? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойида гаплашиш мумкин. Ҳозир ҳолат тез ўзгариб кетмоқда. Олдимиздаги икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак” – деди “Динамо” бош мурабийи.

Related to this topic: