Search

ВИТИНЬЯ УЧУН 100 «ЛИМОН» АЖРАТИЛДИ, ЛЕКИН...

«Реал» «ПСЖ» аъзоси Витиньяни келаси мавсумда ярим ҳимоясини кучайтириш учун асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Fichajes маълумотларига кўра, Мадрид клуби парижликларни кўндириш учун 100 млн. евролик таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга бу келишув қийин бўлишини ҳам тушунишади. «ПСЖ» хавбек учун 100-130 млн. евро нарх белгилаган ва бу клуб учун энг жиддий молиявий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Бунга қўшимча равишда, шартнома бандлари музокараларни чеклайди. Шунинг учун «Реал» эҳтиёткор позицияни эгалламоқда: клуб Витиньянинг ҳолатини диққат билан кузатиб боради ва агар келишув амалга ошмаса, ярим ҳимояни кучайтиришнинг бошқа вариантларини кўриб чиқади.

Related to this topic: