«Пахтакор» худди «Реал» каби
«Пахтакор» - «Нефтчи» ва «Реал Сосьедад» - «Реал» (Ла Лига 4-тур) ўйинлари деярли бир хил сценарий тақдим этди. Яъни «шерлар» худди «Қироллик клуби» каби эрта қизил карточкага қарамай, кучли рақибдан 3 очко тортиб олишди - 2:1. Шу тариқа Камолиддин Тожиев жамоаси турнир жадвалида «Нефтчи»нинг энг яқин таъқибчисига айланди. Пешқадам «Насаф» эса Элит ОЧЛ ўйини олдидан бемажол кўринган «Бухоро» дарвозасига 5та жавобсиз гол уриб, кайфиятини анча созлаб олди. ОКМК Жиззахда «Сўғдиёна»га йирик ҳисоб (1:4)да ютқазган бўлса, «Хоразм»ни янги стадион («Олимпия»)да ягона гол эвазига енгган «Бунёдкор» 4-ўринга кўтарилди. «Навбаҳор» ўз майдонида «Сурхон» дарвозасига йўл тополмай, мухлисларини яна ранжитди, «Машъал» ва «Қўқон-1912» аксинча, ўта муҳим ғалабага эришди тегишлича «Шўртан» ҳамда «Қизилқум»га қарши баҳсда.
«НАСАФ» - «БУХОРО» - 5:0 (4:0)
10 сентябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 4750 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонoв, Шоҳнур
Йўлдошев, Сардор Умрзоқов, Муҳаммадали Бахтиёров.
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Алишер Усмонов.
Голлар: Ҳусайн Норчаев (13), Юсуф
Отубанжо (25, 30), Шароф Муҳитдинов (29), Драган Черан (47).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 6. Мурод Раҳматов (71. Жавоҳир Убайдуллаев, 84),
10. Драган Черан, 14. Шароф Муҳитдинов,
18. Ҳусайн Норчаев (17. Суҳроб Нуруллоев, 59), 19. Стефан Чолович (9. Жавоҳир Сиддиқов, 46), 20. Юсуф Отубанжо (77. Ойбек Бозоров, 59), 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 92. Умарбек Эшмуродов (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 59).
«Бухоро»: 1. Ширинбой Абдуллаев, 6. Равшан Хайруллаев (25. Франье Чиряк, 34), 10. Азиз Амонов (95. Нодир Аҳмаджонов, 83), 17. Жа-воҳир Рўзиев, 19. Билол Туплиев (8. Анвар Жўраев, 68), 22. Тома Табатадзе (88. Доминик Бегич, 68), 27. Муҳаммад Йўлдошев, 33. Йосип Томашевич (11. Иброҳим Нўъмонов, 46),
93. Марко Колакович, 94. Франье Икич,
97. Шаҳбоз Жўрабеков.
Огоҳлантиришлар: Ҳусайн Норчаев (58) - Франье Икич (27), Шаҳбоз Жўрабеков (77), Иброҳим Нўъмонов (81).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Виктор Карпенко («Бухоро» бош мураббийи в. б.): - Бугун битта жамоа ўйнади. Афсус, фаоллик кўрсатолмадик. Йўқ, йигитларим ёмон ўйнашмади, фақат тўлиқ тайёрланмаганимиз сезилди. Аслида дадил ўйнашни истагандик. Ҳимояда эҳтиёткорроқ бўлиш талаб этиларди, аммо ўхшамади. Тезкор гол психологик томондан ёмон таъсир қилди. Балки жамоага керакли сўзлар айтолмагандирман - бу мураббийлар штабининг камчилиги. Исталган жамоа рақиб қандай имкон берса, шундай ўйнайди. «Насаф» шунчаки, бизга имконият қолдирмади. Раҳбарият қандай вазифаларни қўйган? Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва кубок финалига чиқишни.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ажойиб ўйин. «Бухоро»нинг охирги ўйинларини кўриб, жамоа яхши ҳимояланишини билгандик. Шунга яраша синчковлик билан тайёрландик. Мана, 5 кишилик ҳимояни ёриб ўтишни уддаладик. Рақиб кўпчилик бўлиб ҳимоялангани учун 3 нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва бу иш берди. Юсуф Отубанжо жисмонан жуда кучли эмас, асосан кучли техникасига таянади. Энг муҳими, рақиб жарима майдонида ўзини яхши ҳис қилади. ПФЛ ва терма жамоа мураббийларига раҳмат. Йигитларимизни эртароқ қайтаришдан мақсад - Элит ОЧЛ ўйинига пухта шайланиш. Кападзе фақат Алибек Давроновни олиб қолди, у бирор футболчига эҳтиёж сезилса, қўйиб юбормаслигини айтганди. Элит ОЧЛда муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Хоҳиш, тартиб бўлса, барчасини уддалаймиз.
«МАШЪАЛ» - «ШЎРТАН» - 2:1 (2:0)
11 сентябрь. Ғузор. «Марказий» стадиони.
677 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Феруз Ҳидоятов.
Голлар: Самандар Очилов (36), Ҳумоюн Муртозаев (41) - Пўлатхўжа Холдорхонов (56-пен.).
«Машъал»: 1. Умид Ҳамроев, 5. Самандар Очилов, 7. Ислом Баратов, 8. Сардор Абдураимов (34. Шаҳбоз Жўраев, 90+3), 10. Ҳумоюн Муртозаев (19. Ислом Шарипов, 89), 17. Анвар Муродов, 27. Зафар Акрамов (13. Нуриддин Нуриддинов, 89), 28. Эргаш Исмоилов,
37. Шерзод Файзиев, 57. Умар Амину (22. Нур-жаҳон Музаффаров, 74), 80. Дмитрий Яшин.
«Шўртан»: 35. Шерзод Абдураимов, 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Одил Абдумажидов, 8. Абу-бакрризо Турдиалиев (33. Бекжон Раҳматов, 46), 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасиддиқов, 11. Жасур Ҳакимов (45. Ғанишер Қодиров, 73), 15. Жўрабек Маннонов
(14. Аброр Тошқўзиев, 73), 17. Фаррух Мухторов (76. Ислом Кенжабоев, 46), 24. Дониёр Нарзуллаев, 55. Азиз Пирмуҳаммадов.
Огоҳлантиришлар: Умид Ҳамроев (53), Зафар Акрамов (89, М.).
Назоратчи: Виктор Серазитдинов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Элдор Мойлиев («Шўртан» бош мураббийи): - Афсуски, илк дақиқаларда вазиятлардан самара чиқаролмадик, кейин 2та хато ортидан рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. Билишимча, VAR бўлиши керак эди, у нега ишламаганидан хабарим йўқ. Қўйиб юборилган голлар йигитларга қаттиқ таъсир қиляпти, шунинг ортидан ҳаракатимизда секинлик сезилди. Қисқаси, голлардан сўнг руҳан чўкиб қолдик. «Машъал» хатоларимиздан фойдаланиб ғалаба қозонди. Футболда эса ютган жамоага юқори баҳо берилади.
Отабек Нарзуллаев («Машъал» бош мураббийи): - Мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бирини ўтказдик. Дерби мақоми ҳам қизиқишни оширди, албатта. Футболда турли вазиятлар бўлиши мумкин. Биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлагач, бироз эркинликка берилдик. «Динамо» билан баҳсда ҳам шундай бўлганди ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизга қарамай, якунда ғалаба қозонолмагандик. Ўйинимизда камчиликлар бор, барибир. Вазифамиз - Суперлигада қолиш. 2016-2017 йиллар ёки бундан олдин сафарга чиқсак, ҳакамликдан қўрқиб турардик. Ҳозир вазият ўзгарди - жамоангиз кучли бўлса, уйда ҳам, сафарда ҳам ғалаба қозона олади. Қисқаси, ҳакамлик янги даражага чиқди, қолаверса, энди VAR бор.
«СЎҒДИЁНА» - ОКМК - 4:1 (2:0)
12 сентябрь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 4215 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Руслан
Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов,
Музаффар Ёқубов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Алишер Раҳимқулов.
Голлар: Люпче Дориев (28, 45+2), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (49), Самандар
Мавлонқулов (78) - Авазбек Ўлмасалиев (63).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Ислом Қобилов, 7. Хондамир Мустафоқулов (4. Отабек Аҳадов, 90),
8. Суҳроб Иззатов (28. Станислав Андреев, 88), 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (9. Самандар Мавлонқулов, 76), 13. Филип Иванович, 14. Люпче Дориев, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 32. Нодир Сойибов, 70. Жасур Жалолиддинов (33. Сардор Раҳмонов, 76).
ОКМК: 88. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Акром Комилов, 4. Миржамол Қосимов (27. Али Абдураҳмонов, 46), 5. Гиорги Папава (77. Нодир Абдураззоқов, 46), 6. Авазбек Ўлмасалиев,
7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов
(99. Асадбек Собиржонов, 79), 11. Рубен Санчес (8. Азиз Холмуродов, 79), 15. Ойбек Рустамов, 16. Наоки Сенага (28. Арихиро Сентоку, 74), 20. Ислом Тўхтахўжаев.
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (66), Рубен Санчес (72, О.).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
* «Сўғдиёна» 6 йил бадалига Жиззахда ОКМКни илк марта доғда қолдирди. Бу орада жамоа 5та ўйиннинг 3тасида муроса кўчасини танлаб, 2тасида мағлуб бўлганди. Яна бир факт: «Сўғдиёна» 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига яна 3тадан кўп гол урди.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Нима ҳам деймиз, пароканда ўйин намойиш қилдик. Аввало, мухлислардан узр сўрайман. Биринчи, учинчи ва тўртинчи голда ёш болалардек хатога йўл қўйдик. Ўз навбатида, рақиб футболчилари маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Жумладан, Дориев нималарга қодирлигини кўрсатди. Лекин айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бундай оддий хатолар ярамайди. Имкониятлардан фойдаланиш ҳам зарур. Дейлик, ҳисоб 3:1га етганидан кейин Али Абдураҳмонов ва Нодир Абдураззоқовда яхши вазиятлар туғилди. Орқада хато қилдикми, олдинда вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Балки 1та ўйинда кўп хато қилганимиз яхшидир - келажак учун дарс. Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида 1тадан хатога йўл қўйиб, 1:0 ҳисобида ютқазгандан кўра, барчасини битта учрашувда қилган яхшироқ...
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Мураббий сифатида натижадан мамнунман, албатта. Биринчи бўлимда барча жабҳалар бўйича рақибдан устун келдик. Жуда тартибли ҳаракатландик, ҳаммаси қўлимизда бўлди. Рақибдан иккинчи 45 дақиқаликда ҳужумга зўр беришини кутгандим. Айнан шундай бўлди ва бу рақибни қарши ҳужумда ушлаш имкониятини яратди. Бу ҳали бошланиши, шундай ўйин биз учун стандартга айланиши керак. Қисқаси, сифатимизга яраша юқорига кўтарилишимиз шарт.
«НАВБАҲОР» - «СУРХОН» - 0:0
12 сентябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 5338 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.
VAR ҳакамлари: Равшан Абдувоҳидов,
Насибабону Тошмуҳаммедова.
«Навбаҳор»: 16. Шукрон Йўлдошев, 5. Жулио Сезар (14. Жамшид Болтабоев, 62), 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Педро Аугусто, 70), 11. Му-ҳаммадали Ғиёсов (71. Наврўз Иминжонов, 74), 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Бенжамин Теиди, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 24. Достон Абдулҳаев, 55. Камолиддин Тожиддинов
(17. Руслан Жиянов, 46), 70. Аббос Ғуломов (21. Риан Исломов, 70), 99. Игор Габриэль.
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 4. Нодир Неъматхонов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Достон Турсунов (19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 74), 8. Ҳумоюн Шербўтаев (18. Нодир Абдухолиқов, 25), 10. Рустам Турдимуродов, 22. Жавоҳир Жўраев, 24. Шерзод Комилов (15. Диёр Рамазонов, 62), 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асад-бек Каримов (27. Асилбек Жумаев, 62), 99. Сун-натилла Поёнов (20. Сардор Маҳмудов, 74).
Огоҳлантиришлар: Игор Габриэль (14), Достон Абдулҳаев (15), Жулио Сезар (20), Бенжамин Теиди (47) - Станислав Кудряшов (42, мураб.), Жавоҳир Жўраев (85), Февзи Давлетов (90+2, бош мураб.).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
* «Сурхон» Намангандаги чемпионат ўйинида «Навбаҳор»дан 2-марта очко олди. Олдинги 18та ўзаро ўйинда мезбонлар 17та ғалаба ва 1та дуранг қайд этишганди.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Бугун 1та гол ҳаммасини ҳал қиларди. Ўйлайманки, ғалабага биз яқинроқ эдик. Ҳа, дастлабки дақиқаларда анча суст кўриндик, бу вақтда рақиб 2та 100 фоизлик вазият яратди. Кейин барчаси жойига тушиб, ўйин назоратини қўлга олдик. «Навбаҳор»га қарши сафарда, оғир стадионда дуранг ёмон эмас. Рустам Турдимуродов яқиндагина терма жамоадан қайтди ва яхши ҳаракатланди, фақат бир нечта вазиятда унга тўғри узатма берилмади. Рустам терма жамоада голлар урди. Бугунги ўйинга лоақал 1тасини олиб қўйиши керак эди. Жамоанинг ривожланиш стратегияси бироз ўзгарди. Легионерлардан воз кечилгани сабаби шу.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, аммо реализация борасида муаммоларга дуч келдик. Бу ҳолатни изоҳлашдан ожизман. Ўйинни яхши бошлаймиз, кейин эса индивидуал маҳоратни ишга солиш, шошқалоқлик кузатилади. Ҳужумда омадимиз чопмаяпти. Жамоага айнан нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим. Машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларида барчаси кўнгилдагидек, расмий учрашувларда эса ишимиз унча ўхшамаяпти. Йигитларга эътироз йўқ, чунки улар ҳаракат қилишяпти. Тўғри, кўрпани ўзига тортаётган йигитлар ҳам бор. Футбол эса жамоавий ўйин, ҳар ким ўз индивидуал маҳоратини ишга солаверса, ҳеч нима чиқмайди. Жамоа ғалаба қозонолмаса, муҳит яхши бўлиши даргумон. Ҳамма бундай вазиятда босим остида қолади. Ҳозир футболчиларга баҳо бериш эмас, хато ва камчиликлар таҳлили билан шуғулланишимиз лозим. Биринчи даврада Ўринбоев жуда яхши ўйнаётганди, ҳозир эса ўйини чиқмаяпти. Таркибда 2-3 нафар етакчи борлиги кўнгилни хотиржам қилади. Бироқ айни пайт «Навбаҳор»да бундай футболчини кўрмаяпман...
«ҚЎҚОН-1912» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:1 (1:1)
13 сентябрь. Қўқон. «Марказий» стадиони. 1650 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Анвар Маражабов.
Голлар: Клейди Даци (16-пен.), Муҳаммаданас Ҳасанов (47) - Ислом Кенжабоев (28).
«Қўқон-1912»: 13. Азиз Исоқов, 4. Аслиддин Тоштемиров (6. Алишер Салимов, 80), 5. Жасур Ёқубов, 7. Шота Гвазава, 10. Шоҳруҳ Гадоев (20. Иқбол Маликжонов, 63), 17. Клейди Даци (9. Жавоҳир Ҳусанов, 71), 19. Шаҳзод Акрамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Аброр Каримов, 44. Андро Гиоргадзе, 78. Абдуғафур Ҳайдаров (14. Жасур Холтўраев, 80).
«Қизилқум»: 1. Санжар Қувватов, 5. Дилшод Комилов, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев (7. Даврон Анваров, 76), 9. Ислом Кенжабоев, 11. Жамбули Жигаури (20. Бобомурод Бозоров, 84),
15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров, 23. Самандар Шукуруллаев, 70. Шоҳруз
Норхонов (10. Роман Папарига, 58), 77. Файзулло Жуманқўзиев (19. Илҳом Кенжаев, 76), 88. Душан Мийич.
Огоҳлантиришлар: Никола Кумбурович (38), Файзулло Жуманқўзиев (45+2), Шоҳруз
Норхонов (56, Қиз.).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
* «Қўқон-1912» ўз майдонида «Қизилқум»нинг Суперлигада 9та ўйинга етган мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Агар Навоий клуби ютқазмаганида жамоа бош мураббийи Акмал Рустамов 2002 йили украиналик мураббий Сергей Шевченко таъминлаган рекордни такрорларди.
Акмал Рустамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Дейлик, танаффусдан фойдаланиб, 3та «ўртоқлик»да майдонга тушдик, «Қўқон-1912»ни ўрганиб чиқдик. Аммо бугун вазиятлардан фойдаланолмадик. Жамоа ичида ҳаммаси яхши, барчаси режамиз бўйича кетмоқда. Қўқон шамоли? Ҳар икки жамоа бир хил об-ҳавода ўйнади. Агар вазиятлардан самара чиқарганимизда, барчаси бошқача кечарди. Эҳтимол шамол ҳам таъсир кўрсатгандир. Бу ўйин таҳлилидан сўнг аниқ бўлади.
Баҳром Ҳайдаров («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Аввало, ҳаммани оғир ғалаба билан табриклайман. «Қизилқум» охирги вақтлар барқарор ва режали ўйин кўрсатмоқда. Таркибидаги футболчилар ҳам индивидуал тарафдан кучли. Биринчи бўлимда тенглик кузатилди. Қўқон шамоли бироз қийинчилик туғдирди. Режа бўйича биринчи бўлимда узатмалар орқали рақиб ҳимоясини бузишимиз керак эди, аммо об-ҳаво халақит берди. Муҳими, рақиб хатосидан унумли фойдаландик.
«ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» - 2:1 (2:1)
13 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони.
7950 томошабин.
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Зуфар Элибoев, Фарҳод Усмонов, Жасур Мухторов.
VAR ҳакамлари: Достон Раҳмонoв, Александр Сидоров.
Голлар: Азиз Турғунбоев (11), Игорь
Сергеев (45+7-пен.) - Икром Алибоев (39).
«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Азиз Турғунбоев (17. Достон Ҳамдамов, 78), 11. Игорь Сергеев (94. Брайан Риаскос, 84), 15. Ҳожимат Эркинов (22. Умар Адҳамзода, 62), 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (9. Иброҳим Ибрагимов, 84), 50. Фламарион, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов.
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икром Алибоев, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев (77. Билолхон Тошмирзаев, 76), 7. Аброр Исмои-лов, 9. Жоэль Кожо (32. Зоран Марушич, 68), 10. Жамшид Искандеров, 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (8. Владимир Йовович, 46), 23. Йован Жокич.
Огоҳлантириш: Жонатан Луис (77, зах., П.).
Четлатиш: Фламарион (24, П.).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Бекзод Арипов.
* «Нефтчи» Суперлиганинг жорий мавсуми сафарда илк марта мағлубиятга учради. Фарғоналиклар бунга қадар 10та сафар ўйинида 5тадан ғалаба ва дуранг қайд этишганди.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - «Пахтакор»ни табриклайман, жамоа муносиб ҳимояланди ва ҳисобни сақлаб қолди. Тактика? Шу схемада ҳам «Пахтакор» тезкор қарши ҳужумларга қочиб кетди. Агар янада очилганимизда, дарвозамиз олдида хавф ортиб борарди. Рақиб футболчилари маҳоратини ҳисоб олган ҳолда ўйнадик. «Пахтакор» бугун нима қилганини кўрдингларми? Неча нафар футболчи майдонда ётди? «Насаф»га қарши ўйинимизда бош ҳакам 11 дақиқа вақт қўшиб берганди. Бугунчи? Жисмоний ҳолат нима? «Пахтакор» фақат ҳимояланди-ку. Рақибда индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Бу жисмоний жиҳат эмас. Нима, «Пахтакор» таркиби кучсизми? Биринчи гол қандай урилганини кўрдингизми? Стандарт вазиятда ким югурмаганини-чи? Футболда концентрация, хоҳиш ва ҳаракат тушунчалари бор. Мана шундай стандарт вазиятларда охиригача ҳаракат қилиш керак. Футбол нюансларини билиш учун жамоа ичида бўлиш керак. Тожикистон термасини бошқариш эҳтимоли ҳақидаги хабарларга жавобим йўқ.
Камолиддин Тожиев («Пахтакор» бош мураббийи): - Қизил карточкадан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, муҳими, шунда ҳам гол урдик. Мақсадимиз бизни олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Ҳозир хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик, шу сабабли «Нефтчи» деярли вазият яратолмади. Биздан 15 нафар футболчи терма жамоаларга йўл олганди. Ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан қайтишди. Яхшики, йигитларда чарчоқ сезилмади. Йўқ, 5-6та гол уриш эмас, фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Вазиятлардан тўғри фойдаланганимиз эвазига айрим ўйинларда 5:0 ёки 6:0 ҳисобини қайд этдик. Лекин йигитлар олдига нечтадир гол уриш вазифасини қўймайман.
«БУНЁДКОР» - «ХОРАЗМ»- 1:0 (0:0)
14 сентябрь. Тошкент. «Олимпия» стадиони. 417 томошабин.
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Александр Сидоров, Ҳусан Худойбердиев, Нурбек Шералиев.
VAR ҳакамлари: Никита Мустафин, Хайринисо Эркинова.
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (82-пен.).
«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдулжалилов,
2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 9. Имеда Ашортия (23. Асадбек Раҳимжонов, 89), 10. Расул Йўлдошев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин (5. Александр Зевадинов, 74), 17. Оллаберган Каримов (8. Мартин Шролер, 62), 21. Носир Абдусаломов
(54. Миркомил Муродов, 74), 25. Ицуки Урата, 57. Амир Тўрақулов.
«Хоразм»: 39. Артём Потапов, 6. Аббос Отахонов, 7. Темур Исмоилов (77. Суннатулла Абдуллажонов, 60), 8. Ҳазрат Турсунқулов, 9. Жасур Азимов (2. Диёр Ортиқбоев, 60), 10. Мурод Бобожонов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов
(22. Асадбек Саитхонов, 70), 15. Владимир Бубанья, 88. Аброр Ҳусинов, 94. Рустам
Абдуҳамидов, 99. Шаҳром Самиев (79. Азиз Аҳроров, 83).
Огоҳлантиришлар: Имеда Ашортия (39) - Артём Потапов (81).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Жалол Иноғомхўжаев.
Ҳаким Фузайлов («Хоразм» бош мураббийи): - Яна эски касалимиз қўзғади: вазиятлардан фойдаланолмадик, якунда 1та голқўйиб юбордик вамағлубият. Тўғри, кураш давом этяпти, лекин вазият борган сари қийинлашиб бормоқда. Бир текис ўйин кўрсатолмаяпмиз. Чунки жамоа таркиби тубдан янгиланган. Янги жамоа тузиш учун эса вақт керак. Аммо бизга вақт берилмаслигини ҳам биламиз. Мақсад - жамоани Суперлигада олиб қолиш. Олдинда 9та тур бор ва охиригача курашамиз.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Янги стадионда ўйнаш ўзгача ҳиссиётлар бағишлади. «Олимпия» мажмуасига гап йўқ. Ўйинга келсак, қийин бўлди. Менимча, жамоам сифатли футбол намойиш этди. Рақибни тажрибали мураббий бошқармоқда, таркиби ҳам яхши. Шунга яраша ҳозирлик кўрдик. Секин, лекин сифатли ўйин. Майдон ҳолати яхши. Суперлигадаги барча жамоалар яхши майдонда ўйнаши керак, шундагина футбол ривожи ҳақида ўйласак бўлади. Ҳозирги натижамизда ҳамманинг ҳиссаси бор. Энг муҳими - танланган йўл ва ғояларни футболчиларга сингдириш.
------------------------------------------------------
«ДИНАМО» - «АНДИЖОН» ўйини
15 ноябрь кунига қолдирилган.
* ЎзФҲМ «Пахтакор» - «Нефтчи» ўйинида кузатилган баҳсли вазиятлар юзасидан тезкор баёнот берди: 23-дақиқада «Пахтакор» футболчиси тўпучун курашмаётган вазиятда рақиби юзига атайин тирсаги билан тажовузкор тарзда зарба берди: «Бош ҳакам ушбу ҳолат бўйича VAR ёрдамида тўғри қарор чиқариб, футболчига қизил карточка кўрсатди. Иккинчи ҳолат ўйиннинг 45+10-дақиқасида кузатилди - «Нефтчи» футболчиси тўпга эгалик қилиш учун курашаётган, рақиби томон қўлини қўяётган пайт «Пахтакор» вакили юзига тегиб кетди. Ушбу вазият учун бошҳакам «Нефтчи» футболчисига сариқ карточка кўрсатиши керак эди. 45-дақиқада «Нефтчи» ҳимоячиси томонидан жарима майдони ичида «Пахтакор» футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу вазиятда «Нефтчи» футболчиси рақиби бошқа йўналишда ҳаракатланаётганига қарамай, оёғиникўтариб, қўпол тарзда ҳаракатланди. Бош ҳакам бу ҳолатда тўғри қарор чиқариб, «Нефтчи» дарвозасига пенальти белгилади». «Пахтакор» матбуот хизмати эса ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин ҳакамлар «Нефтчи» футболчисини майдондан четлатишмаганига ишора қилди: «Йилнинг энг муҳим баҳсини ЎзФҲМ бузди!»
Иккинчи бўлимда эса Фламарион четлатилган вазиятга ўхшаш ҳолатда Фарғона клуби футболчиси Ҳожимат Эркиновни тирсаги билан урди, бош ҳакам Наим Қосимов эса VAR тизимига ҳам мурожаат қилмади. Шунда клуб матбуот хизмати «Лаббай, ЎзФҲМ», дея яна бир марта савол қўйди.
* «Бунёдкор» - «Хоразм» ўйини «Олимпия» стадионида ўтказилди. Чунончи, «Бунёдкор» аренасида чимни тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
тур иҚтибослари
- «Машъал» хатоларимиздан фойдаланиб ғалаба қозонди. Футболда эса ютган жамоага юқори баҳо берилади. Элдор Мойлиев («Шўртан» бош мураббийи).
- Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида 1тадан хатога йўл қўйиб, 1:0 ҳисобида ютқазгандан кўра, барчасини битта учрашувда қилган яхшироқ... Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).
- Бу ҳали бошланиши, шундай ўйин биз учун стандартга айланиши керак. Қисқаси, сифатимизга яраша юқорига кўтарилишимиз шарт. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Жамоага айнан нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим. Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи).
- «Пахтакор» фақат ҳимояланди-ку. Рақибда индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Бу жисмоний жиҳат эмас. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
1 НАСАФ 21 13 7 1 41-16 46
2 НЕФТЧИ 21 12 6 3 34-18 42
3 ПАХТАКОР 21 12 3 6 44-20 39
4 БУНЁДКОР 21 10 8 3 33-21 38
5 ДИНАМО 20 10 8 2 30-23 38
6 ОКМК 21 11 4 6 30-24 37
7 НАВБАҲОР 21 9 6 6 37-23 33
8 ҚИЗИЛҚУМ 21 6 8 7 19-28 26
9 СЎҒДИЁНА 21 6 6 9 26-26 24
10 СУРХОН 21 6 6 9 18-23 24
11 АНДИЖОН 20 5 6 9 25-32 21
12 ҚЎҚОН-1912 21 6 3 12 17-33 21
13 МАШЪАЛ 21 6 3 12 18-39 21
14 ХОРАЗМ 21 5 4 12 23-27 19
15 БУХОРО 21 4 5 12 19-37 17
16 ШЎРТАН 21 2 5 14 15-39 11
ТЎПУРАРлар
Игорь Сергеев («Пахтакор») - 13та (2та пен.)
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 12та
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 12та (2та пен.)
Аббос Ғуломов («Навбаҳор») - 9та...
Луис Качорри («Бунёдкор») - 8та...
22-тур
18 сентябрь (пайшанба)
18:30 «СУРХОН» - «МАШЪАЛ»
19 сентябрь (жума)
18:30 ОКМК - «БУНЁДКОР»
19:00 «ШЎРТАН» - «ПАХТАКОР»
20 сентябрь (шанба)
17:00 «ХОРАЗМ» - «ҚЎҚОН-1912»
18:00 «БУХОРО» - «НАВБАҲОР»
19:15 «НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»
21 сентябрь (якшанба)
17:00 «АНДИЖОН» - «СЎҒДИЁНА»
19:15 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ»