Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда 13, собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида 3, туркий давлатлар ичида 2, Марказий Осиёда эса 1-бўлиб жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. Табиийки, шунга ўхшаш фактлар жуда бисёр.
***
Ўзбекистон термаси ФИФАнинг янги рейтингида 55-қатордан жой олади. Эслатма, бош жамоамиз тарихидаги энг юқори натижа 2006 йил ноябрь - 2007 йил январь оралиғида кузатилган - 45-ўрин. Айни пайт ОФК миқёсида 6-поғонадамиз. 5-ўриндаги Қатар термасидан 10 очко орқада боряпмиз. Бу унча катта фарқ эмас. Дейлик, ўтган йилнинг ноябрь ойида Осиё чемпионидан нақ 50 очко ортда эдик. Мана, 4та ўйин воситасида бу фарқ 10 очкога қисқарди.
Статистика бўйича ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичида аниқ узатмалар фоизи бўйича энг юқори натижани миллий жамоамиз вакили Акмал Мозговой қайд этди. 3тагина ўйинда майдонга тушган «Насаф» ярим ҳимоячиси ижросидаги жами узатмаларнинг 92 фоизи аниқ чиққан. Бошқа бирор футболчи бундай юқори натижа билан мақтанолмайди.
***
Ўзбекистон термаси — ОФК зонасидаги ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичида ўз майдонида бирорта гол қўйиб юбормаган ягона иштирокчи бўлди. Бу борада кейинги яхши натижалар Япония (1та), БАА (2та), Эрон (3та) ва Австралия (3та) термалари тегишли. Хуллас, Ўткир Юсупов 5та уй ўйинида ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди:
КХДР - 1:0
Эрон - 0:0
БАА - 1:0
Қирғизистон - 1:0
Қатар - 3:0