Англиялик ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон “Аякс”ни тарк этади. Клуб раҳбарияти унинг амалдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. Маълумот учун, Хендерсонинг нидерландияликлар билан тузган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланганди. Бироқ келишув икки томонлама бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, футболчи Амстердамга ўтган йили январда “Ал-Иттифоқ” (Сайдия Арабистони)даги қисқа муддатли фаолиятидан сўнг кўчиб ўтганди.
Жордан Хендерсон “Аякс”ни тарк этади
