Туркия нашрларининг хабар беришича, "Галатасарой" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тайрел Маласиани сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Истанбулликларнинг фикрича, футболчининг “қизил иблислар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани мазкур трансфер имкониятларини ошириши мумкин. Маълумот учун, Малаcиянинг манкунианликлар билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Трансфермакетдаги бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Галатасарой" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисига қизиқмоқда