СТАРТ ЁРЛИҒИ – ВОДИЙЧА ШАШТ ВА …ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида
СТАРТ ЁРЛИҒИ – ВОДИЙЧА ШАШТ ВА …ёки InterFUTBOLнинг сешанба сонида
Хабарингиз бор, Водий клублари Суперлига-2026 баҳсларининг илк туриданоқ жорий мавсумдан кўзланган мақсадлари қай даражада жиддий эканлигини кўрсатиб қўйишди. Кулбите бошқарувидаги аёллар миллий терма жамоамиз эса бугундан Осиё кубоги баҳсларига киришади. Европадаги ТОП-5 лигаларда эса футбол ҳарорати юқори нуқтага кўтарилмоқда. Хуллас газетамизнинг сешанба кунги сонида шу ва бошқа футбол оламидаги энг қизиқарли хабарларни ўзида жамлаган материаллар чоп этилган. Хусусан…
– Водий триосидан кутилган ва кутилмаган юриш;
– Агуэродан мақтов, Холанддан қутлов!
– Эрондаги легионерларимиз қаерда?
– “Олимпик” муаммоси бўйича баёнот;
– Суперлига: Ёрқин старт – дабдабали голлар;
– Пролига жамоаларида нима гаплар?
– Суперлигада автоголлар бўйича ким етакчи?
– Людмила Карачик билан дилдан суҳбат;
– Аввалги ва ҳозирги футбол ҳақида мулоҳаза;
– Иброҳимхалил нега Фарғонада қолди?
– The Best ўрнига янги мукофот;
– Антон Вальдемарда мақсадлар катта;
– “Арсенал” қуроли – бурчак зарбалари;
– Қуръа: Уч финалга элтувчи уч йўл;
– Сўз навбати – Зайниддин Зиданга!
– “Реал” ва “Сити” – “апоқ- чапоқ”ликнинг олий намунаси… ва шу каби эксклюзив ҳамда қизиқарли материалларни нашримизнинг 17 (2332) – сонида ўқишингиз мумкин.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!




