ЖЧ-2026(саралаш): 4 та йўлланма эгасини кутмоқда
ЖЧ-2026(саралаш): 4 та йўлланма эгасини кутмоқда
Хабарингиз бор, ккеча оқшомда Европа қитъасида 2026 йил Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш плей-оффининг яримфиналлари якунланди. Хусусан, Италия, Швеция ва Дания ишончли ғалабалар орқали, Польша эа камбэк билан ҳал қилувчи баҳсга йўлланнма олди. Шведларда “Арсенал” ҳужумчиси Гокереш ҳет-трик қайд этди.
Йирик ҳисобда енгилганн Шимолий Македония сафида 64-дақиқада захирадан «Сўғдиёна» ҳужумчиси Люпчо Дориев майдонгга тушди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
Плей-офф. Яримфинал. 26 март
Италия — Шимолий Ирландия 2:0
Голлар: Тонали (56), Кен (80).
Италия — Доннарумма, Манчини, Бастони (Гатти, 63), Калафиори, Политано (Палестра, 83), Барелла, Локателли, Тонали (Писилли, 83), Димарко, Кен (Распадори, 88), Ретеги (Эспозито, 63).
Украина — Швеция 1:3
Голлар: Пономаренко (90+1) — Гокереш (6, 51, 73 пеналти).
Чехия — Ирландия 2:2
Пенальтилар серияси — 4:3.
Голлар: Шик (27, пеналти), Крейчий (86) — Пэрротт (19, пеналти), Ковар (23, автогол).
Польша — Албания 2:1
Голлар: Левандовски (63), Зелински (73) — Хожа (42).
Уэльс — Босния ва Ҳерцеговина 1:1
Пеналтилар серияси — 2:4.
Голлар: Жеймс (51) — Жеко (87).
Дания — Шимолий Македония 4:0
Голлар: Дамсгор (49), Исаксен (58, 59), Нёргор (76).
Словакия — Косово 3:4
Голлар: Валент (6), Хараслин (45), Стрелец (90+3) — Хожа (21), Асслани (47), Муслия (60), Хайрици (72).
31 март куни плей-офф финаллари бўлиб ўтади ва қуйидаги жуфтликларда ғолиб чиққан 4 жамоа мундиалга йўл олади:
Босния ва Ҳерцеговина — Италия
Швеция — Полша
Косово — Туркия
Чехия — Дания




