Search

Магуайр “МЮ”да қолмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр агар раҳбарият унга янги шартнома таклиф қилса, Саудия жамоаларидан келган йирик таклифларни рад этишга тайёр. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар берди. Маълумот учун, 32 ёшли футболчининг “қизил иблислар” билан тузган амалдаги шартномаси келаси йил июн ойида якунланади. Унга «Ал Наср» ва «Ал Иттифоқ» клублари қизиқиш билдирган ва Магуайр учун ҳафтасига 500 минг фунт стерлинг атрофида маош таклиф қилмоқчи.

Харрининг ўзи эса «Манчестер Юнайтед»да қолишни афзал кўрмоқда. Шу боис, у яқин ҳафталарда янги шартнома борасида музокаралар ўтказишга тайёр.

Related to this topic: