Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 3,767

Маттейс Де Лигт – мураббийлар учун яққол хавф

Маттейс Де Лигт – мураббийлар учун яққол хавф

«МЮ»нинг нидерландиялик ҳимоячиси Маттейс де Лигт – мураббийлар «кушандаси»ми? 26 ёшли футболчининг катта саҳнадаги фаолиятига назар солсак, ишониш мушкул битта ғалати факт юзага қалқиб чиқади. Диққат қилинг, Маттейс профессионал футболда бирор янги мавсумни аввалгисида ўзи билан бирга ишлаган мураббий билан бошламаган. Ҳеч қачон! Қисқаси, де Лигт учун ҳар бир янги мавсум янги бош мураббий билан ҳамкорлик демакдир…

Рубен Аморимнинг «МЮ» бош мураббийи ролидан олиниши билан ушбу ғалати серия яна давом этадиган бўлди. Хуллас, бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда огоҳлантирувчи сўзлар пайдо бўли: «Мураббий масаласида барқарорлик керакми? Унда Маттейс де Лигтни таркибдан йўқот!» Мана, португалиялик Рубен Аморим ҳам «нидерландиялик марказий ҳимоячи лаънатига илинган» мураббийлар қаторига қўшилди. Рйхат эса анча узун:

2016|2017 – Петер Бош («Аякс»)

2017|2018 – Марсель Кайзер («Аякс»)

2018|2019 – Эрик тен Хаг («Аякс»)

2019|2020 – Маурицио Сарри («Ювентус»)

2020|2021 – Андреа Пирло («Ювентус»)

2021|2022 – Максимилиано Аллегри («Ювентус»)

2022|2023 – Юлиан Нагельсманн («Бавария»)

2023|2024 – Томас Тухель («Бавария»)

2024|2025 – Эрик тен Хаг («МЮ»)

2025|2026 – Рубен Аморим («МЮ»)

2026|2027 – ???

ФАКТ

Маттейс Де Лигт профессионал футболда фаолиятидаги ҳар бир янги мавсумни янги бош мураббий билан бошлаган…

Манба: GOAL24, Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *