Элит ОЧЛ: “Насаф” ниҳоят ғалаба қозонди-я…
Элит ОЧЛ: “Насаф” ниҳоят ғалаба қозонди-я…
Олдин хабар берганимиздек, кеча оқшомда Элит Осиё Чемпионлар лигаси 8-турида «Насаф» БААда «Шаржа»га қарши майдонга тушди. Қувонрлиси шундаки, “аждарлар” ниҳоят турнирдаги 1-ғалабани тантана қилишди. Шунисига ҳам шукур…. Ўйинда дастлаб Бобир Абдухолиқов 30-дақиқада боши билан чиройли тарзда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида эса мезбонлар вакили Кайо Лукас пеналтидан мувозанатни тиклади. 87-дақиқада Диёрбек Абдуназаров ўзининг суперзарбаси билан ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, қаршиликлар турнирнинг умумий жадвалида 4 очко билан сўннгги 12-ўринни эгаллашди.
Элит ОЧЛ. 8-тур
“Шаржа” – “Насаф” 1:2
Голлар: Кайо 80 – Абдихолиқов 30, Абдуназаров 87.
“Шаржа”: 40. Одил Алҳусани, 6. Мажид Иброҳим Салим, 7. Кайо Фернандес, 8. Херонимо Поблете, 11. Луан Перрейра,12. Леандро Виана, 18. Абдалла Алалави, 19. Ҳолид Иброҳим, 25. Рафаэль Перейра, 77. Игорь Коронадо, 90. Матеус Бонифацио.
Захира: 1. Ҳолид Тавҳид, 5. Маро Катинич, 10. Муҳаммад Фирас, 20. Чо Йумин, 21. Мажид Алкас, 23. Фета Фетай, 24. Мажид Рашид, 26. Дарвиш Муҳаммад Ҳабиб, 30. Усмон Камара, 33. Владимир Прижович, 60. Аршиа Сархог, 88. Мажид Ҳассан
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муробдек Раҳматов, 7. Аденис Шала, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 14. Шароф Муҳитдинов, 15. Ойбек Рустамов, 24. Сардор Баҳромов, 45. Бобир Абдиҳолиқов. 92. Умар Эшмуродов
Захира: 21. Самандар Муратбаев, 4. Акрамжон Комилов, 23. Дилшод Муртазаев, 27. Яшнарбек Бердираҳмонов, 32. Ҳушваҳтов, 33. Баҳодир Ҳалилов, 55. Диёрбек Абдуназаров, 80. Усмонов Давронбек, 99. Кинсли Сокари.
***
“Ал Шорта” (Ироқ) — “Ал Дуҳайл” (Қатар) 3:2
Голлар: Шакир 19, Самбу 57, Самбу 58 – Пёнтек 10, Бурижо 45+2 (пен).
***
Учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев баҳс ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
– Ассалому алайкум, биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик, кучли футбол намойиш этдик. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва бунинг натижасида ҳисобни очишга эришдик. Иккинчи бўлимда ташаббусни бироз рақиб қўлга киритди. Шунга қарамасдан бугунги баҳсда ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга бугунги ғалаба учун раҳмат айтаман, мухлисларимизни эса табриклаб қоламан.




