Лига раҳбариятининг иддао қилишича, видео ўйинда А сериянинг аудиовизуал ҳуқуқлари бузилган. Чунки ўйиндаги айрим эпизодлар ҳақиқий тасвирларнинг қайта ишланиши орқали яратилган бўлиб, аслида Италия биринчилигига даҳлдор барча лаҳзалар лига томонидан маълум ҳуқуқлар асосида ҳимояланган. Бироқ суд видео ўйиндаги ҳаракатларни ҳақиқий спорт воқеаси лаҳзаларининг график қайта ишланиши эмас, балки ўйинчиларнинг қобилиятлари натижаси деган ҳулосага келди ҳамда Лига раҳбарияти талабини қаноатлантирмади.
А Серия раҳбарияти видео ўйинда ҳақиқий голларни яратган геймерга қарши судда мағлуб бўлди
