Маълумки, "Андижон" жамоаси 5 ноябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг 4-тури доирасида сафарда Баҳрайннинг "Ал-Ҳалдия" клубига қарши майдонга тушади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур беллашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бош ҳакам: Чае Сангҳеоп (Жанубий Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Парк Кюнёнг, Жанг Жонгпил (иккаласи ҳам Жанубий Корея)
Заҳира ҳаками: Вонг Ваи Лун (Гон Конг)
Назоратчи ҳакам: Мичаэл С. М. Ҳананиа (Фаластин)
Комиссар: Омид Жамали (Эрон)