“Тоттенхэм”нинг 19 ёшли мухлиси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда Мейсон Маунтни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди. Ушбу ҳаракат унинг "қасддан ваҳима қўзғаш ёки хавотир уйғотиш" гумони билан амалга оширилди. Ўз навбатида “Тоттенхэм” раҳбарияти ҳам полиция терговини қўллаб-қувватлашини ва агар футболчини камситиш тасдиқланса, энг қатъий чоралар кўрилишини ваъда қилди. Эътиборлиси, Маунтнинг ўзи ўша ҳақоратларни эшитмаган ва фақат стадион ходими пайқаб қолган.
Англияда “Тоттенхэм” мухлиси хибсга олинди