«Реал» футболчиси Родриго «Арсенал»га ўтмайдиган бўлди. Carrusel Deportivo нашрининг хабар беришича, лондонликлар 24 ёшли бразилиялик вингерни харид қилишдан воз кечган. Аммо “қироллик клуби” ҳужумчисининг атрофидаги вазиятни “Ливерпуль” диққат билан кузатиб бормоқда. Transfermarkt портали Родригони 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «қаймоқ ранглилар» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 54та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 11та ассистни амалга оширди.
“Арсенал” Родриго бўйича бир қарорга келди
