Лондоннинг “Арсенал” клуби 24 ёшли ўнг қанот вингери Букайо Сака билан шартномани узайтирмоқчи. Манбаларнинг маълум қилишича, янги келишув яқин ойларда имзоланади. Амалдаги шартнома эса 2027 йилнинг ёзида тугайди.
Маълумот учун, Сака 2018 йилдан буён "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда футболчи АПЛда 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.