Англиянинг «Астон Вилла» клуби расмий сайти хабарига кўра, шартнома муддати тугаган икки футболчи, шунингдек, ижара асосида тўп сурган уч нафар футболчи жамоани тарк этган. Аниқроғи, дарвозабон Робин Олсен ва ҳимоячи Кортни Хоуз Бирмингем клуби билан шартномани узайтирмади. Улар жамоани эркин агент сифатида тарк этишади. Маркус Рэшфорд, Марко Асенсио ва Аксел Дисаси ижара шартномаси муддати тугагани учун ўз клубларига қайтишмоқда.
“Астон Вилла” беш нафар футболчиси билан хайрлашди
