Search

Автогол учинчи рақамли тўпурар!

Футбол аталмиш сеҳрли ўйин тарихи турфа хил статистик кўрсаткичларга бой, албатта. Шундай фактлар ҳам борки, уларни бирдан қабул қилиш мушкул. Баъзи статистик рақамлар эса кишини шунчаки, ҳайратга солади.

«Барселона» ҳаётида ҳам олдин айтилмаган ва одамни сескантирадиган фактлар йўқ эмас. Мана, Каталония клуби ўз тарихида не-не тўпурарларни кўргани ҳаммага маълум. Биргина Лионель Мессининг «Камп Ноу»даги фаолияти - катта ҳикоя. Лекин шундай жамоа тўпурарлари рўйхатида «автогол» аталмиш хилқатнинг 3-ўринда эганлигига нима дейсиз? Ҳа, дейлик, кимсан Луис Суарес ҳам «Барса» тўпурарлари рейтингида автоголдан орқада.

«Барселона» тарихидаги энг яхши тўпурарлар

1. Лионель Месси - 672та гол

2. Сесар Родригес - 232та гол

3. Автогол - 217та гол

4. Луис Суарес - 198та гол

5. Ладислав Кубала - 194та гол

Тушунарлики, автогол ҳам жамоавий ҳаракатлар маҳсули ҳисобланади. Қачонки, ҳужумда рақибга кучлироқ босим уюштирилса, автогол юзага келади одатда. Тўғри, истисно ҳолатлар ҳам учраб туради баъзан. Лекин ҳақиқат ўзгармайди- автогол учун ҳам ишлаш, ҳаракат қилиш керак. Демакки, «Барселона» ўз тарихида 217та автогол тўплагани ҳам аввало, ҳужумкорлик самарасидир. Бироқ катта клубнинг тўпурарлар рўйхатида автоголнинг 3-ўринда тургани ғалати-да, барибир.