«Барселона» клуби ўзининг расмий сайти орқали Ла Лига томонидан АҚШда бўлиб ўтиши керак бўлган «Вильярреал»га қарши 17-тур учрашуви бекор қилинганидан афсусда эканини билдирди.
«Барселона» Майамида “Вильярреал”га қарши 17-тур доирасида ўтказилиши кутилган учрашув бекор қилингани ҳақидаги қарорни ҳурмат қилади ва қабул қилади. Худди шундай, клуб аввал қабул қилинган ўйинни ўтказиш ҳақидаги қарорни ҳам ҳурмат билан қабул қилган эди. Шунингдек, “Барселона” мусобақа нуфузини стратегик бозорда кенгайтириш имконияти қўлдан бой берилганидан афсусда. Бу бозор ўсиш салоҳиятига эга ва барча иштирокчилар манфаати йўлида қўшимча ресурслар яратишга қодир эди. Клуб АҚШдаги мухлислардан кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва меҳр учун миннатдорлик билдиради ҳамда улар расмий ўйинни ўз мамлакатларида томоша қила олмаслигидан чуқур афсусда», — дейилади «Барселона» баёнотида.
“Барселона” АҚШдаги ўйин бекор қилинганлиги юзасидан баёнот берди
