Ла Лиганинг амалдаги чемпиони "Барселона" 14 июль санасидан янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Клубга яқин манбаларнинг маълум қилишича, жамоадан кетиши кутилаётган Марк-Андре тер Штеген номаълум сабабларга кўра умуммий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаяпти. У спорт залида якка тартибда шуғулланмоқда. Шунингдек хабарларда айтилишича, 33 ёшли дарвозабон янги мавсумда "кўк-анорранглилар" асосий дарвозабони бўлмайди. Унинг ўрнини яқинда “Эспаньол”дан сотиб олинган Жоан Гарсия эгаллайди.
"Барселона"нинг янги мавсумдаги асосий дарвозабони ким бўлиши маълум
