Бугун Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинда Мадрид ўз майдонида азалий рақиби «Барселона»ни қабул қилади.
«Лось Бланкос» ушбу ўйинга Чемпионлар Лигасида «Ювентус» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолатда етиб келди. «Барселона» эса ЧЛда «Олимпиакос»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди, каталонияликлар октябр ойидаги халқаро танаффусдан кейин кетма-кет ғалабага эришмоқда.
Мадридликлар мавсумнинг дастлабки тўққизта ўйинида 24 очко тўплаган ҳолда, Ла Лига жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Барселона» эса азалий рақибидан 2 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринни банд этган.
Биласиз, «Реал Мадрид» 2024 йил октябр ойида бўлиб ўтган «Эл-Класико»дан олдин «Барселона»га қарши тўрт ўйинлик ғалабали серия қайд этиб келаётганди бироқ, «Барселона» 2024/25 йилги мавсум ўзаро қарама-қаршиликларнинг барчасида ғалабага эришди. Бу икки жамоа ўртасида 2019 йил декабридан бери Ла Лигада дуранг қайд этилмаган.
«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги навбатдаги «Эль Класико» тарихдаги 300-учрашув бўлади. Бугунга қадар жамоалар 261та расмийси, 38та ўртоқлик учрашуви ўтказишган.
Умумий статистика:
— “Реал Мадрид”: 105та ғалаба
— “Барселона”: 104та ғалаба
— Дурранглар: 52та
Тўплар нисбати: 440га 435 “Реал Мадрид” фойдасига.