Ўзбекистон Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаровнинг сўзларига кўра, БААлик сармоядорларга тегишли City Football Group томонидан республика ҳукуматига ўзбек клубини сотиб олиш бўйича таклиф келиб тушган. Шунингдек, Умаровнинг сўзларига кўра, ушбу холдингга тегишли “Манчестер Сити” клубига яна бир ўзбекистонлик футболчи келиб қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги футбол клубларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган бўлсада, ҳозирча деярли барча клублар минтақавий ҳокимиятлар ёки давлатга тегишли компаниялар томонидан молиялаштирилиб келинмоқда.