Search

Даҳо мақомида мадҳ этилаётган Эстевао

Эстеваони Роналдо, Роналдиньо ва Неймарлар мақташмоқда. Ёш иқтидор эса КЖЧ чорак финалида «Палмейрас» сафида майдонга тушиб, «Челси» дарвозасига гол урди ва мақтовнинг бежиз эмаслигини исботлади. Бироқ учрашув лондонликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Қизиғи шундаки, қадрдон жамоаси учун гол урган Эстевао аслида... «Челси» ўйинчиси! Ўтган йил ёзида «кўклар» иқтидорли вингерни харид қилишган ва уйида қолдиришганди: ўшанда у 17 ёшда бўлиб, Англияга балоғат ёшига етганидан кейин бориши мумкин эди. КЖЧ арафасида томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, 1 июлдан «Челси» аъзосига айланган Эстевао янги жамоасига қарши майдонга тушганди. Хайриятки, «Палмейрас»дан 61 млн. еврога харид қилинган ёш иқтидор янги жамоасининг турнирдаги иштирокига тўсиқ бўлмади.

Хўш, бу футболчи шунча сарфга арзийдими?

КЖЧда Эстевао гуруҳ бос­қичидаги «Порту» ва «Ал-Аҳли»га қарши ўйинларда энг яхши футболчи сифатида эътироф этилганди. «Интер Майами»га қарши баҳсда эса болаликдаги орзусига эришди: майдонда Лео Месси билан учрашиб, танаффусда футболкаларни алмаштириб олди. Ўйиндан кейин эса Луис Суарес билан учрашди: «Иккинчи бўлим бошланиши арафасида ёнимга келиб, саломлашди ва ўйиндан кейин жерси алмашишни таклиф этди. Жуда ажойиб!»

Эстеваони қўлга киритиш пойгасида «Челси» «Бавария», «Барселона», «Реал» ва «ПСЖ»дан устун келганди

Лондонликлар уни 2024 йилда расмийлаштирган бўлишсада, ёш иқтидорга бўлган қизиқиш 2022 йил қишида пайдо бўлганди. Ўшанда 15 ёшли иқтидор «Барселона» нишонида эди. Кейин «ПСЖ» Эстевао ва Эндрик учун 80 млн. евро таклиф этгани, «Палмейрас» рад этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

2024 йил январида вундеркинд учун «Бавария», «Барселона», «Реал» ва АПЛ грандларидан навбат юзага келди. Май ойида «Челси» олдинга чиқиб олди: Бир қатор расмий таклифларни тайёрлаб, футболчи ва оила аъзолари билан музокарага киришди. У Эстеваода тайёр ўйинчини кўрганди.

Келишув қиймати анчайин салмоқли - 61 млн. евро. Унинг таркиби қандай?

• 34 млн. евро - «Палмейрас»га ажратилган тўлов.

• 6 млн. евро бонус Бразилия клубидаги доимий машғулот учун. Бу борада муаммо бўлмайди: Эстевао фақат 2025 йилнинг ўзида 36 марта майдонга тушди.

• 17 млн. евро бонус, агар у «Челси»даги мавсумларда мунтазам равишда майдонга тушса.

• Яна 4 млн. евро Фабрицио Романо маълумотига кўра, олиш қийин бўлган бонус.

«Челси» Эстеваони бир йилга Бразилияда қолдирган бўлсада, уни диққат билан кузатиб туришди. Бу ҳақда Энцо Мареска шундай деганди: «Ҳа, ўта синчковлик билан кузатишди. У жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. Бироқ афсуски, ҳозирча фақат Бразилияда, бизда эмас. Ёзгача сабр қиламиз, лекин шундай ўйнаётганидан мамнунмиз».

Эстевао - «Крузейро» тарбияланувчиси. Лекин 14 ёшида футболчиларнинг ҳуқуқларига оид можаро туфайли «Палмейрас»га ўтиб кетган

2015 йилда Эстеваони унинг отаси Иво ўғлининг ўйинлари туширилган видеотасвирлар билан «Крузейро»га олиб келганди. Бу ўта дадил қарор эди. Чунки Виллианнинг оиласи Белу-Оризонтидан 450 чақирим узоқликдаги Франки шаҳрида яшарди.

Эстеваонинг дастлабки устози Карлос Альберто Линс де Фариа бирданига унинг маҳоратига қойил қолганди: «Унинг ўйинлари туширилган дискларни кўргач, тезда олиб келишимиз кераклигини тушундим. Ўзи U9 гуруҳига мос бўлсада, U10 гуруҳига қабул қилдик. Неймар ва Роналдиньонинг болаликдаги роликларини кўрганмисиз? Виллианники улардан қолишмасди. У тўпни марказда қабул қилиб, бутун жамоани ортда қолдирар ва гол урарди».

Шундан кейин Виллианда бўш вақт умуман қолмади: эрталаб мактаб, кундузи «Крузейро» академиясида машғулот, кечқурун футзал бўйича машғулотлар.

13 ёшида Эстевао 15 ёшлилар жамоасида ўйнаган.

2021 йилда футболчи «Палмейрас»га ўтгач, оила аъзолари Сан-Паулуга қайтишганидан жуда хурсанд бўлишди. Лекин «Крузейро» «Палмейрас»ни Виллиан оиласи билан ноқонуний келишувга эришганликда айблаб, қаршилик кўрсатди. Бироқ айбни исботлай олмади. «Палмейрас» Эстевао билан 3 йиллик шартномани имзолади, оила аъзолари 300 минг еврога эга бўлишди.

Катталар футболига шиддат билан кириб келган Виллиан Неймарнинг Бразилиядаги барча ўсмирларга оид рекордларини бекор қилди

«Палмейрас»нинг 15 ёшлилар жамоаси Сан-Паулу штати чемпиони бўлганида, ғалабани аввало, Виллиан билан боғлашди. U-17 жамоасида у Эндрик билан Бразилия Кубогини қўлга киритди. Кейинчалик 2023 йил ноябрида терма жамоа билан U-17 ЖЧ йўл олиб, «Челси» скаутлари эътиборини тортди. Шу тариқа натижалари тобора ўса бошлади:

• 2024 йил октябрида Эстевао голли ҳаракатлар бўйича янги асрдаги 17 ёшли жамоалар чемпионати рекордини янгилади - 18 балл жамғариб, Неймардан (16) ўзиб кетди.

• 2024 йил мавсумини Бразилия чемпионатининг 2-энг яхши тўпурари (13та гол) мақомида якунлади.

• Шу йилнинг мартида Эстевао «Палмейрас» учун 30та голли ҳаракатни амалга оширди.

• Апрель ойида Виллиан 18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Бразилия чемпионати тарихида 10тадан ортиқ гол ва ассист (13}10) муаллифи бўлди.

• 18 ёшгача Эстевао 32та (21}11) натижали ҳаракатни расмийлаштирди. Бу ҳам Неймар рекордидан (30) юқори кўрсаткич.

• 2025 йилдаги 32та ўйинда футболчи 11та гол ва 5та самарали узатмани амалга оширди.

Бразилияда Эстеваони даҳо мақомида мадҳ этиб, Эндрикдан маҳоратлироқ дейишмоқда. Ортиқча эмасмикан?

Эндрик ҳам «Палмейрас»да ўйнаган ва ўтган йил ёзида «Реал»га ўтган. Лекин мураббий Абел Феррейранинг фикрича, уларни қиёслаш адолатдан эмас.

Эстевао эса асосий эътиборини фақат футболга қаратади, мақтовлару хушомадгўйликлар уни мутлақо қизиқтирмайди. Боз устига, «Челси»га кўчиб ўтишига саноқли кунлар қолди. Қизиғи шундаки, қадрдон жамоаси учун гол урган Эстевао аслида... «Челси» ўйинчиси! Ўтган йил ёзида «кўклар» иқтидорли вингерни харид қилишган ва уйида қолдиришганди: ўшанда у 17 ёшда бўлиб, Англияга балоғат ёшига етганидан кейин бориши мумкин эди. КЖЧ арафасида томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, 1 июлдан «Челси» аъзосига айланган Эстевао янги жамоасига қарши майдонга тушганди. Хайриятки, «Палмейрас»дан 61 млн. еврога харид қилинган ёш иқтидор янги жамоасининг турнирдаги иштирокига тўсиқ бўлмади.

Хўш, бу футболчи шунча сарфга арзийдими?

КЖЧда Эстевао гуруҳ бос­қичидаги «Порту» ва «Ал-Аҳли»га қарши ўйинларда энг яхши футболчи сифатида эътироф этилганди. «Интер Майами»га қарши баҳсда эса болаликдаги орзусига эришди: майдонда Лео Месси билан учрашиб, танаффусда футболкаларни алмаштириб олди. Ўйиндан кейин эса Луис Суарес билан учрашди: «Иккинчи бўлим бошланиши арафасида ёнимга келиб, саломлашди ва ўйиндан кейин жерси алмашишни таклиф этди. Жуда ажойиб!»

Эстеваони қўлга киритиш пойгасида «Челси» «Бавария», «Барселона», «Реал» ва «ПСЖ»дан устун келганди

Лондонликлар уни 2024 йилда расмийлаштирган бўлишсада, ёш иқтидорга бўлган қизиқиш 2022 йил қишида пайдо бўлганди. Ўшанда 15 ёшли иқтидор «Барселона» нишонида эди. Кейин «ПСЖ» Эстевао ва Эндрик учун 80 млн. евро таклиф этгани, «Палмейрас» рад этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

2024 йил январида вундеркинд учун «Бавария», «Барселона», «Реал» ва АПЛ грандларидан навбат юзага келди. Май ойида «Челси» олдинга чиқиб олди: Бир қатор расмий таклифларни тайёрлаб, футболчи ва оила аъзолари билан музокарага киришди. У Эстеваода тайёр ўйинчини кўрганди.

Келишув қиймати анчайин салмоқли - 61 млн. евро. Унинг таркиби қандай?

• 34 млн. евро - «Палмейрас»га ажратилган тўлов.

• 6 млн. евро бонус Бразилия клубидаги доимий машғулот учун. Бу борада муаммо бўлмайди: Эстевао фақат 2025 йилнинг ўзида 36 марта майдонга тушди.

• 17 млн. евро бонус, агар у «Челси»даги мавсумларда мунтазам равишда майдонга тушса.

• Яна 4 млн. евро Фабрицио Романо маълумотига кўра, олиш қийин бўлган бонус.

«Челси» Эстеваони бир йилга Бразилияда қолдирган бўлсада, уни диққат билан кузатиб туришди. Бу ҳақда Энцо Мареска шундай деганди: «Ҳа, ўта синчковлик билан кузатишди. У жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. Бироқ афсуски, ҳозирча фақат Бразилияда, бизда эмас. Ёзгача сабр қиламиз, лекин шундай ўйнаётганидан мамнунмиз».

Эстевао - «Крузейро» тарбияланувчиси. Лекин 14 ёшида футболчиларнинг ҳуқуқларига оид можаро туфайли «Палмейрас»га ўтиб кетган

2015 йилда Эстеваони унинг отаси Иво ўғлининг ўйинлари туширилган видеотасвирлар билан «Крузейро»га олиб келганди. Бу ўта дадил қарор эди. Чунки Виллианнинг оиласи Белу-Оризонтидан 450 чақирим узоқликдаги Франки шаҳрида яшарди.

Эстеваонинг дастлабки устози Карлос Альберто Линс де Фариа бирданига унинг маҳоратига қойил қолганди: «Унинг ўйинлари туширилган дискларни кўргач, тезда олиб келишимиз кераклигини тушундим. Ўзи U9 гуруҳига мос бўлсада, U10 гуруҳига қабул қилдик. Неймар ва Роналдиньонинг болаликдаги роликларини кўрганмисиз? Виллианники улардан қолишмасди. У тўпни марказда қабул қилиб, бутун жамоани ортда қолдирар ва гол урарди».

Шундан кейин Виллианда бўш вақт умуман қолмади: эрталаб мактаб, кундузи «Крузейро» академиясида машғулот, кечқурун футзал бўйича машғулотлар.

13 ёшида Эстевао 15 ёшлилар жамоасида ўйнаган.

2021 йилда футболчи «Палмейрас»га ўтгач, оила аъзолари Сан-Паулуга қайтишганидан жуда хурсанд бўлишди. Лекин «Крузейро» «Палмейрас»ни Виллиан оиласи билан ноқонуний келишувга эришганликда айблаб, қаршилик кўрсатди. Бироқ айбни исботлай олмади. «Палмейрас» Эстевао билан 3 йиллик шартномани имзолади, оила аъзолари 300 минг еврога эга бўлишди.

Катталар футболига шиддат билан кириб келган Виллиан Неймарнинг Бразилиядаги барча ўсмирларга оид рекордларини бекор қилди

«Палмейрас»нинг 15 ёшлилар жамоаси Сан-Паулу штати чемпиони бўлганида, ғалабани аввало, Виллиан билан боғлашди. U-17 жамоасида у Эндрик билан Бразилия Кубогини қўлга киритди. Кейинчалик 2023 йил ноябрида терма жамоа билан U-17 ЖЧ йўл олиб, «Челси» скаутлари эътиборини тортди. Шу тариқа натижалари тобора ўса бошлади:

• 2024 йил октябрида Эстевао голли ҳаракатлар бўйича янги асрдаги 17 ёшли жамоалар чемпионати рекордини янгилади - 18 балл жамғариб, Неймардан (16) ўзиб кетди.

• 2024 йил мавсумини Бразилия чемпионатининг 2-энг яхши тўпурари (13та гол) мақомида якунлади.

• Шу йилнинг мартида Эстевао «Палмейрас» учун 30та голли ҳаракатни амалга оширди.

• Апрель ойида Виллиан 18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Бразилия чемпионати тарихида 10тадан ортиқ гол ва ассист (13}10) муаллифи бўлди.

• 18 ёшгача Эстевао 32та (21}11) натижали ҳаракатни расмийлаштирди. Бу ҳам Неймар рекордидан (30) юқори кўрсаткич.

• 2025 йилдаги 32та ўйинда футболчи 11та гол ва 5та самарали узатмани амалга оширди.

Бразилияда Эстеваони даҳо мақомида мадҳ этиб, Эндрикдан маҳоратлироқ дейишмоқда. Ортиқча эмасмикан?

Эндрик ҳам «Палмейрас»да ўйнаган ва ўтган йил ёзида «Реал»га ўтган. Лекин мураббий Абел Феррейранинг фикрича, уларни қиёслаш адолатдан эмас.

Эстевао эса асосий эътиборини фақат футболга қаратади, мақтовлару хушомадгўйликлар уни мутлақо қизиқтирмайди. Боз устига, «Челси»га кўчиб ўтишига саноқли кунлар қолди.

Манба: sports.ru, С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Related to this topic: