Search

ЎФА раҳбарияти Жиззахдаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Жиззах вилоятида бўлиб, у ердаги футбол инфратузилмаси ва футбол академиялари фаолияти билан яқиндан танишди. 

 Равшан Эрматов Жиззах вилояти футбол академияси ҳамда “Сўғдиёна” футбол клуби академияси фаолиятини ўрганди, ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув-машғулот жараёнларини кўздан кечирди. 

 Ташриф давомида маҳаллий мутасаддилар билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Related to this topic: