Search

ФИФА онлайн ирқчилик ва ҳақоратларга қарши курашни кучайтирди

ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонингмаълум қилишича, ижтимоий тармоқларда футболчилар ёки мураббийларни ҳақорат қилган шахслар «қора рўйхат»га киритилиб, ФИФА мусобақаларига чипта харид қилишдан маҳрум этилади.

«Футбол ҳамма учун хавфсиз жой бўлиши керак — майдонда ҳам, трибунада ҳам, интернетда ҳам. Онлайн ҳақоратларга қарши қатъий чора кўрамиз. Бундай хатти-ҳаракатга жой йўқ. Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади ва ФИФА турнирларига чипта ололмайди», — деди Инфантино.

Related to this topic: