ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши ва финал босқичи учрашувларида футболчилар иштирок этгани учун клубларга жами 355 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Илк бор жаҳон чемпионатининг фақат финал босқичига эмас, балки саралаш ўйинларига футболчиларини юборадиган клублар ҳам товон пули олади. Қатарда ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати якунларига кўра, 209 миллион доллар ФИФАнинг 6 конфедерациясидаги 51 ассоциацияга қарашли 440 клуб орасида тақсимланган эди.
Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 11 июндан 19 июлгача ўтказилади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади.