Search

Габриэл Жезус машғулотларга қайтди

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус машғулотларга қайтди. 28 ёшли бразилиялик футболчи январда «Манчестер Юнайтед»га қарши кубок учрашувида тиззасидаги боғламларини шикастлаб олганди. Душанба куни Жезус ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видео эълон қилди. Унда футболчи ўз ватанида, «Палмейрас» клубининг машғулот базасида спорт формасини тиклаётгани акс этган.

Related to this topic: