Search

Герардо билан ҳамкорлик тўхтатилди

«Боруссия Менхенгладбах» жамоаси бош мураббий Герардо Сеоанени лавозимидан озод этганини эълон қилди. Қарор Бундеслига янги мавсумидаги омадсиз стартдан сўнг расман тасдиқланди. Сеоане клубни тарк этиши «Вердер»га ўз уйида 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятдан кейин амалга ошди. Бу натижа мураббийга бўлган босимни кучайтирди ва унинг вазифасини давом эттиришини имконсиз қилиб қўйди. Клуб мағлубиятдан атиги бир кун ўтгач, истеъфони расман тасдиқлади. «Боруссия»нинг 2025/2026 йилги мавсумдаги старти жуда омадсиз кечмоқда. Клуб 3та ўйиндан кейин бирорта ғалаба қайд этмади ва ҳатто гол ҳам ура олмаяпти.

Related to this topic: