Франциялик марказий ҳимоячи Ибраҳима Конате “Ливерпул” билан келаси йил ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Боиси, 26 ёшли ҳимоячи "Реал Мадрид"га ўтишни орзу қилмоқда ва 2026 йилнинг ёзидаёқ бу воқеа рўй бериши мумкин. Шу билан бирга, испан грнди трансферни эртароқ амалга ошириш учун Давид Алабадан қутулишни ўйламоқда. Агар барчаси кўнгилдагидек кечадиган бўлса “қироллик клуби” Конатени шу йил ёздаёқ ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги айтилмоқда. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
Конате "Ливерпуль" билан келишувни узайтирмайдиган бўлди
