Search

Лионель Месси: “Майами”да ўзимни бахтли ҳис қиляпман”

Хабарингиз бор кеча «Интер Майами» клуби расмий сайти 38 ёшли ҳужумчи Лионель Месси билан келишув 2028 йилнинг охиригача узайтирилганини маълум қилди. Аргентиналик ҳужумчи эса ўз қарорини қуйидагича изоҳлади.
«Бу ерда қолганимдан ва лойиҳамизни давом эттираётганимдан жуда хурсандман. Бу нафақат орзуйим эди, балки ҳақиқий гўзал воқеликка айланди. Очиғи, Майамига келганимдан бери ўзимни бахтли ҳис қилиб келаман, шунинг учун бу ерда фаолиятимни давом эттираётганимдан чин дилдан мамнунман», — деди Месси. Эслатиб ўтамиз, Лео “Интер Майами” сафида 2023 йил ёзидан буён тўп сурмоқда. У шу вақт мобайнида барча мусобақаларда 82та ўйинда майдонга тушиб, 71та гол урди ва 37та голли узатмани амалга оширди.

Related to this topic: