«Ливерпул» раҳбарияти келаси ёзда «Бавария» футболчиси Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Fichajes нашри хабарига кўра, «мерсисайдликлар» франциялик вингерни Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босадиган мукаммал номзод сифатида кўрмоқда. Манбада айтилишича, инглиз клуби «Бавария»ни ўзининг муҳим ўйинчисини сотишга кўндириш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Transfermarkt портали экспертлари талқинига кўра, Майклнинг нархи 130 миллион еврога тенг. Бу мавсумда 23 ёшли ҳужумчи мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда 7тадан гол ва ассист қайд этган.
“Ливерпул” Салоҳга ўринбосар топиб қўйди