Суперлига 21-тур қолдирилган “Динамо” - “Андижон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “бургутлар” бош мураббийи Максим Шацких қатнашиб, жамоа мағлубиятига изоҳ берди.
“Ўйин ҳақида кўп гапирмайман. Чемпионатда юз бераётган ҳодисалар - бу мени айбим. Нимаики, воқеа бўлаётган бўлса ўзимни хатойим. Жамоамизга нимадир етишмаяпти. Чемпионатдаги барча ўйинлардаги камчиликлар мени айбим. Ҳеч нарсани яширишни хоҳламайман. Барчасига мен айбдорман. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман”, - деди мутахассис.