Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес «Астон Вилла» билан шартномасини узайтирди. 32 ёшли кипер бирмингэмликлар билан қанча муддатли битим имзолагани ошкор қилинганича йўқ. Аввалроқ у «МЮ» билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мартинес 2020 йилнинг кузида «Арсенал»дан «Вилла»га келиб қўшилган. Ўтган мавсумда барча турнирларда 53 ўйинда 61та гол ўтказиб юборган. Яна 16 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Мартинес шартномасини узайтирди
