Search

Мастантуононинг жароҳати сабаб Эндрикнинг режаларига таъсир қилмоқда

 Эндрик Паулу Фонсека билан суҳбатдан сўнг «Лион»га ўтишга қарор қилди. L'Equipe хабарига кўра, «Лион» бош мураббийи «Реал» ҳужумчиси билан телефон орқали гаплашган ва бразилиялик футболчини клубнинг лойиҳасига ишонтирган. Мадрид клуби ҳужумчиси имкон қадар тезроқ ижарага кетишни истайди, у 1 январда Франция клубига қўшилиши мумкин. Таъкидланишича, «Реал» ва «Лион» ҳали трансфер шартлари бўйича келишмаган, чунки Мадрид клуби Эндрикнинг ижараси учун компенсация олишни кутмоқда. Бундан ташқари Франко Мастантуононинг кутилмаган жароҳати 19 ёшли форварднинг кетишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу мавсумда Эндрик атиги 11 дақиқа ўйнади.

Related to this topic: