Керим Палич: «Ўзбекистон иккинчи ватаним бўлиб қолди...»
Якунланган мавсум Суперлигада қолиш вазифасини бир амаллаб уддалаган «Металлург»нинг тарқатиб юборилгани ачинарли ҳол, албатта.
«Челси» муҳитида норозилик кайфияти тобора ортиб бормоқда.
Не-не умидлар билан чақирилган аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино ишни шунчалик омадсиз бошладики, бир зумда ўтмишдоши Грэм Поттер кўрсатган салбий натижа ҳеч нарса бўлмай қолди: АПЛнинг 23та ўйинида нақ 10та мағлубият ва атиги 31 очко. Бир йил олдин Поттер шунча ўйинда 32 очко таъминлаганди, қолаверса, мағлубиятлар сони 7та эди. Хуллас, Почеттино ихтиёрида баҳоси миллиард еврога етадиган таркиб бор, аммо натижа...
«Челси»нинг охирги салбий натижалари оқибатида футболчиларнинг трансфер баҳоси анча пасайди, лекин умумий сумма катта, барибир. Энг ёмони, клуб раҳбарияти ҳозир Почеттинони ишдан олиб, унинг ўрнига вазиятни ўнглай оладиган мураббий жалб этолмайди. Бунга аргентиналик мураббийга истеъфо ортидан тўланадиган компенсация пули сабабдир. Бироз кулгули, тўғрими? Пулдан умуман муаммоси йўқ «Челси» келиб-келиб, мураббийга товон тўлаш борасида қийналса-я... Гап шундаки, Лондон жамоаси Тодд Боули ихтиёрига ўтгач, трансферлар ва маош тўловларига шу қадар кўп сарфландики, ҳозир Почеттинога компенсация сифатида 10 миллион фунт тўланса ҳам, молиявий «Фэйр-плей» «тилга киради». Яъни бу ҳолатда «Челси» харажат лимитига риоя қилмагани учун кескин жазога тортилиши мумкин.
Хуллас, Боулида пул етарли, аммо белгиланган меъёр ҳам йўқ эмас. Тўғри, клуб хоҳласа, йўлини топади. Чунончи, «Челси»даги фаолиятдан сира қониқмаётган футболчилар сафи кенг. Улар ҳозирда жамоа ичидаги тартибсиз иш тизими, хусусан, Почеттинони истеъфога чиқариш имкони йўқлигидан ғазабдалар. Тўғри, «Челси» охирги ўйинларда ўзини нисбатан ўнглаб олди. Жумладан, «Манчестер Сити» билан баҳсда мағлубиятга учрамади. Эҳтимол, энди Почеттино истеъфоси масаласи кун тартибидан олиб ташланар...
«Челси»даги ҳолатдан норози футболчилар
Энцо Фернандес (трансфер баҳоси - 80 млн. евро)
Леви Колуилл (трансфер баҳоси - 55 млн. евро)
Конор Галлахер (трансфер баҳоси - 42 млн. евро)
Михаил Мудрик (трансфер баҳоси - 40 млн. евро)
Марк Кукурелья (трансфер баҳоси - 35 млн. евро)
Нони Мадуэке (трансфер баҳоси - 25 млн. евро)
Якунланган мавсум Суперлигада қолиш вазифасини бир амаллаб уддалаган «Металлург»нинг тарқатиб юборилгани ачинарли ҳол, албатта.
«Аталанта» футболчиларни грандлар учун кашф этмайди. Бергамоликлар жамоасининг муваффақиятлари бадавлат клублар скаутлари эътиборини ўзиган банд этган.
Мейсон Гринвуд - «МЮ» тарбиялаган энг навқирон иқтидорлардан бири.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789