Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг "ПСЖ"га (0:2) қарши ўйинининг 45+4-дақиқасида “Бавария” форварди Жамал Мусиала дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувда жиддий жароҳат олди. Шифокорлар хулосасига кўра, Мусиала чап оёғининг кичик болдир суягини синдириб, бир нечта пайларига шикаст етказган. Шу боис, 22 ёшли футболчи 4-5 ойни даволаниш билан ўтказади ҳамда бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.
Мусиала бу йил бошқа футбол ўйнамайди
