Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Эвертон"нинг собиқ устози Шон Дайч "ўрмончилар"ни бошқаришга яқин турибди. Манбада таъкидланишича, "Ноттингем Форест" ва Роберто Манчини ўртасидаги музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, клуб Дайч билан шартномани деярли келишиб олди ва яқинда истеъфога чиқарилган Анге Пастекоглу ўрнини эгаллашга тайёр. Маълумот учун жорий мавсум қониқарсиз натижалар қайд этаётган "Ноттингем Форест" 8 турдан сўнг хавфли зонада қолмоқда ва турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида атиги беш очко бор.
"Ноттингем Форест"ни ким бошқариши маълум бўлди
