Search

Oсиё мамлакатларида футболчиларнинг ёши билан боғлиқ чeклов ва имтиёзлар

Осиёнинг қатор мамлакатларида ёш футболчиларга ўйин амалиёти бериш учун клубларга маълум даражада чеклов ва имтиёзлар мавжуд. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Келинг бугун шу нарсани Осиёнинг мамлакатлари мисолида кўриб чиқамиз.

Эронда 21 ёшгача бўлган 7 та ва яна 23 ёшгача бўлган 7 та футболчини лимитдан ташқарида рўйхатдан ўтказиш мумкин

Саудия Арабистонида ёш футболчиларни чекланмаган миқдорда рўйхатдан ўтказиш мумкин

Қатарда ҳар бир клуб максимум 4 та 28 ёшдан катта футболчини лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Шунингдек, клублар икки нафар 21 ёшдан кичик легионер футболчиларни лимитдан ташқарида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Индонезияда ҳар бир клуб битта ўйинда 21 ёшдан кичик 1 та футболчини 45 дақиқа ўйнатиши керак

Қизиқ юриш. Японияда ҳар бир ўйин учун клуб камида 4 та ўз тарбияланувчисини ўйин қайдномасига киритиши керак

Жанубий Кореяда клублар 1 та ўйин қайдномаси учун 2 та 22 ёшдан кичик футболчини рўйхатдан ўтказиши ва улардан биттаси ўйинни асосий таркибда бошлаши талаб этилади.

Кўп мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимум чегараси мавжуд. Австралия клублари 9 нафар 20 ёшдан кичик футболчи билан шартнома тузаётганда айнан шу чегарага амал қилмаслик ҳуқуқига эга

Ливанда янада қизиқроқ бир қоида бор. Унга кўра клублар, лига рўйхатидан ўтказган ёш футболчиларига бир мавсумда 1250 дақиқа ўйин амалиёти бериши керак

Манба: @ SamvelKarlenovich

Related to this topic: